empty
 
 
Инновациялар - асос сифатида

Инновациялар - асос сифатида

Халқаро онлайн Форекс – брокер ИнстаФорекс компанияси бутун дунёдаги трейдерларнинг кенг оммасига яхши таниш, ундан ташқари, ИнстаФорекс компанияси Форекс бозори етакчиларининг қаторига барча асосий кўрсаткичлар бўйича киради. ИнстаФорекс брокери бозорга нисбатан яқинда тақдим этилган, яъни 2007 йилда кирган, бироқ компания бир қатор нуфузли нашрлар ва кўргазма лойиҳаларининг эътирофини олишга улгурди. Масалан, 2008-2011 йилларда британиядаги World Finance журнали ИнстаФорекс компаниясини Осиёда 1-рақамли брокер деб эътироф этган. Бошқа бир британия журнали CNBC Business ИнстаФорекс компаниясини Европада энг ҳаракатчан ривожланаётган брокер деб атади. ShowFx World халқаро кўргазма лойиҳаси Куала-Лумпур ва Москвада ўтказилган иккита кўргазма натижаларига кўра ИнстаФорекс компаниясини икки марта энг яхши брокер деб эътироф этди.

ИнстаФорекс компаниясининг бундай муваффақиятлари орқасида нима туради ва бошқа брокерлардан нимаси ажратиб туради? Биринчи навбатда - бу бизнесни қуришга фундаментал ёндашувдир. Аввал бошиданоқ ИнстаФорекс компанияси бу ишга жуда катта маблағ киритиб, бу маблағлар компанияга биринчи қадамлариданоқ бозорда мустаҳкам ўринни эгаллашга ва бутун дунё бўйлаб мижозларга ҳақиқатан ҳам энг яхши савдо қилиш шароитларини таклиф этишга имкон берди. Компания муваффақиятининг иккинчи шарти - бу доимий ривожланишдир. Форекс бозорининг брокеридж каби жуда зич сегментида доимо ҳаракатда ва ҳамма нарсадан хабардор бўлиш ҳамда мижозларга янада янгидан янги сервислар ва хизматларни таклиф қилиш жуда муҳимдир. Компаниянинг статик ҳолати ёки бизнеснинг тўла стагнациясига олиб келади, ёки компанияни бозордан бутунлай кетишига олиб кетади. Ва ниҳоят, етакчининг бозорнинг бошқа қолган иштирокчиларидан асосий фарқи - инновацион ташкил этувчисидир. ИнстаФорекс компанияси яхши молиявий асос ва катта кадрлар ресурси мавжуд бўлганда инновацияларни писанд қилмасликка ҳаққи йўқ эди. Компаниянинг ички тузилмасида ҳам, ташқи фаолияти майдонидан ҳам қўлланиладиган инновациялар туфайлигина рақобатчиларга нисбатан гандикап яратиш мумкин ва ўша узлуксиз ривожланишни таъминлаш мумкин.


ИнстаФорекс компаниясида инновацион ташкил этувчи компаниянинг бутун тузилмасига интеграция қилинган, инновациялар ва кундалик тезкор фаолият синтези компаниянинг барча бўлимлари ва унинг бутун вертикалини: ваколатхоналарнинг IB оддий менеджерларидан тортиб то бош компаниянинг топ менеджментигача сингиб ўтади.

ИнстаФорекс компаниясида катта IT – департамент бўлиб, унда айни пайтда 50 киши ишлайди. Бу ердаги 25 та мутахассиснинг ҳар бири ахборот технологиялари, web - дастурлаш, дизайн, саҳифалаш ва СЕО – оптималлаштириш соҳасида зарур даражадаги билимга эга бўлибгина қолмай, балки шахсий ноёб ишланмаларига ҳам эга бўлиб, улардан маълум бир қисми ИнстаФорекс компаниясининг ишини такомиллаштириш мақсадларида қўлланилади. Ундан ташқари, ИнстаФорекс компаниясининг IT – департаментида InstaTechLab™ дастури бир йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритади, бу дастур доирасида бўлим ходимлари IT – программинга соҳасидаги шахсий ишланмаларига қўшимча вақт ва маблағ тақдим этилади. Ишланмаларнинг маълум бир қисми ИнстаФорекс компаниясида муваффақиятли қўлланилмоқда: Форекс бозорида инвестицияларни бошқаришнинг ноёб сервиси – ПАММ-ҳисоб-варақлари; муваффақиятли трейдерларнинг битимларидан нусха олиш тизими - ForexCopy, бинар опционлар билан савдо қилиш тизими, шунингдек ҳам компаниянинг, ҳам унинг мижозларининг маблағларини ҳимоя қилишнинг энг юқори даражасига кафолат берувчи ахборот хавфсизлиги тизими - InstaGuard™; трейдерлар учун Форекс танловлар ғолибларини аниқлашнинг ўз шаффофлиги бўйича ноёб бўлган тизим – numberrency™.

ИнстаФорекс компаниясининг инновациялари фақат IT – департамент билан чекланмаган. Мана, масалан, маркетинг бўлими хусусий телевидениенинг катта лойиҳаси – InstaTVни муваффақиятли тарзда амалга оширади. Бундан ташқари, маркетинг бўлими трейдерлар учун миқдори ва соврин жамғармасининг ҳажми бўйича тенги бўлмаган танловлар тўпламини жорий қилади. Айни пайтда ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози умумий соврин жамғармаси 350 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган 10 та танлов ва акцияларда иштирок этиши мумкин. Иш жараёнини бошқариш тизимига ҳам эътибор қаратиш лозим. Иш жараёнини мақбуллаштириш ва вазифаларни тезкор бошқариш учун махсус равишда компания менежерлари лойиҳалаш софт-бюроси компаниянинг ходимлари томонидан бандлик соҳасига боғлиқ бўлмаган ҳолда у ёки бу лойиҳани ёки вазифани яратиш, амалга ошириш ва жорий қилиш жараёнларини маъмурлаштириш учун мўлжалланган дастурий таъминотга буюртма берилган эди.

ИнстаФорекс компаниясининг кадрлари ресурсларига келсак, аввал бошданоқ компания ёки мутахассисларни жалб қилиш сиёсатига амал қилиб келди. Мана, масалан, ИнстаФорекс компаниясида ходимларнинг ўртача ёши 25 ёшни ташкил этади, бунда барча мутахассислар нисбатан ёш бўлишларига қарамай зарур маълумотларга ва тажрибага эга. Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтилганидек, ИнстаФорекс компаниясининг кадрлар таркибининг катта қисми профессионал ўсишда, шунингдек компанияда ишлаш вақтида мутахассислигининг янги қирраларини ўрганишни давом эттирмоқда. ИнстаФорекс раҳбарияти профессионал ривожланишга интилаётган ходимларга ҳар томонлама имкон беради ва рағбатлантиради. Бунда ҳар бир ходим учун барча шароитлар (овқатланиш, фитнес, таълим даврида саёҳатлар, корпоратив тадбирлар) яратилган бўлиб, бу рақобатдаги компаниялар томонидан хэдхантинг хатарини амалий жиҳатдан истисно қилади.

Агар юқорида санаб ўтилганларнинг ҳаммасига географик экспансияни (айни пайтда компанияда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида 160 дан ортиқ ваколатхоналар қайд этилган) ва ҳамкорлар билан яқин ишлашни (ҳамкорлар билан ишлаш бўлимида 25 дан ортиқ мутахассислар бўлиб, улар мунтазам чет эл хизмат сафарларида бўлишади) қўшадиган бўлсак, у ҳолда Форекс бозорида савдо қилишда ўзининг келажакдаги муваффақиятини мантиқан бошлаш мумкин бўлган замонавий, ҳаракатчан ва оёғида мустаҳкам турувчи Форекс - брокернинг қиёфаси ҳосил бўлади.


Shares журнали, 2012 йил, март
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.