empty
 
 
Самарали Форекс-таълим: афсонами ёки ҳақиқат?

Самарали Форекс-таълим: афсонами ёки ҳақиқат?

Йилдан йилга дунёдаги трейдерлар сони ортиб бормоқда. Ва шу билан бирга, Форекс валюта бозорларида маълум хизматларини кўрсатишга талаб ва таклифлар ҳам ортмоқда. Мавжуд таълим лойиҳаларидан ҳар бири қисқа муддатлар ичида валюталар курслари орасидаги фарқда ишлаб пул топишни ўргатишни ва инвестициялардан фойда олишни ўргатишни ваъда қилади. Бу ваъдалар ҳақиқатми ёки ўзича тортувчи таклифлар - фақат маркетинг йўлими?

Форексда ўқитиш деганда трейдер сифатида онгли ишлаш учун етарли бўлган таянч билимларни берувчи бутун бир қатор таълим сервислари ва хизматлари тушунилади. Йирик брокерлик ИнстаФорекс компанияси сервиси мисолида бозорда мавжуд бўлган таклифларни кўриб чиқамиз, бу компания қулай савдо шароитларидан ташқари ўз мижозларига сифатли таълим хизматларини тақдим этади.


Форекс-тредингнинг умумий тушунчалари, бозор стратегиялари, техник ва фундаментал таҳлил, шунингдек савдо терминали билан ишлаш бўйича қадам бақадам йўриқномалар ИнстаФорекс компаниясининг расмий сайтидаги матнли ва видеоматериалларда баён қилинган. Бу маълумотнома тарзидаги адабиётларнинг ўзига хос кутубхонаси бўлиб, у ерда ўқувчилар ўзлари билим олишлари учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳар қандай ўқув муассасасида мустақил ўрганиш учун йўналишни ўқитувчи ёки муаллим, яъни ўз билим соҳаси профессионали беради. Форексда савдо қилишга ўргатишда бу мақсадда офислардаги семинарлар ёки тренингларда ёки Интернет тармоғидаги вебинарларда иштирок этиш мумкин. Тренинг ва консультацияларни брокернинг ваколатхонаси офисларида, тўла форматли курсларини эса якка тартибда ёки гуруҳда - Москвадаги филиалда ўтказиш мумкин. Олий ўқув юртларидаги маъруза машғулотларидан бундай машғулотлар амалий ташкил этувчиси билан фарқ қилади. Ўқитишнинг биринчи кунидаёқ ҳар бир дарсда амалиётга маълум вақт ажратилади. Парта ортида ўтиришга имконияти ёки вақти бўлмаганлар учун вебинарлар ва онлайн-конференциялар ўтказилади, уларда уйдан чиқмасдан туриб Интернет воситасида иштирок этиш мумкин.

Бугунги кунга келиб онлайн ўқитиш жуда оммабоп бўлиб қолган. Эҳтимол, бу видео-конференц-алоқа воситасида ўтказиладиган интерфаол веб-семинарлар замонавий ўқитиш методикалари ва Интернет технологияларидан фойдаланишга имкон бергани учундир. Ўқувчилар ўқитувчига саволлар беришлари мумкин, чат ёрдамида бир-бирлари билан кузатувларини ва мулоҳазаларини ўртоқлашишлари мумкин, ўқитувчи эса ўз навбатида, слайдли тақдимотлар, жадваллар, графиклар ва тасвирлар каби кўрсатмали материаллардан фойлашаниши мумкин. Трейдингга онлайн машғулотлар ҳолида ўқитувчи шунингдек кафедрадан узоқлашмаган ҳолда ҳозиргина ўрганилган назарий материални алмада намойиш қилиши мумкин. Яъни ҳисоб-варағини очиши ва битимни тузиши мумкин, кейин эса трейдерларга шунинг ўзини унинг раҳбарлигида бажаришни таклиф этиши мумкин.

Амалиёт тўғрисида гапириб, намойиш қилинадиган ҳисоб-варақлари тўғрисида эслатиш мақсадга мувофиқ. ИнстаФорекс компаниясида ўқитишдан ўтгандан сўнг "жанговор" ҳисоб-варағида савдо қилиш тавсия этилмайди. Дастлаб брокер ўқув, намойиш қилинадиган ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказишни тавсия этади, бу ҳисоб-варағи виртуал пул маблағларига битим тузишга ва савдода малака орттиришга имкон беради. Албатта, профессионал малакаларни шакллантириб, виртуал ҳисоб-варақларига ишлаш фойдалидир, бироқ ҳар қандай ўқиш каби бу камдан кам ҳолларда қониқиш келтиради. Компанияда ўқув ҳисоб-варағидан савдо қилишда рағбат сифатида демо-ҳисоб-варақларида танловлар серияси амал қилади, бундай танловлар ғолибларига ҳақиқий савдо ҳисоб-варақларига пул депозитлари ўтказилади. ИнстаФорекс компаниясининг умумий соврин жамғармаси ярим миллион доллардан ортади.

Шундай қилиб, Форексда трейдинг соҳасида таълим хизматлари бозорининг етарлича бойитилганлини кўриш мумкин. Ваколатхонада машғулотларга ёки вебинарларга қатнашгандан сўнг бозорда ишлашдан юқори даромад олишга ҳеч ким кафолат бера олмайди, албатта. Ўқишдан сўнг катта пул тўланадиган ишга жойлашиш кафолатини ўқув муассасалари ҳам бермайди. Пировардида, ҳаммаси одамнинг ўзига, унга берилган имкониятларни у қанадй амалга оширганига боғлиқ.


Shares журнали, 2011 йил, октябрь
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.